Банкир

Банкир

@bankir

Сизнинг банкирингиз.Instagram — instagram.com/BankirnewsYouTube — youtube.com/@BankirnewsБанкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_botРеклама бўйича: @Bankir_advertising_bot360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

70 733 подписчиков
Несколько раз в деньКачество: 100%🇷🇺 RUПоследний пост: 15.03.2026
Открыть в TelegramПоделиться в TG

Последние посты

Банкир — пост в ТГ канале
Банкир — пост в ТГ канале
Банкир@bankir

Доллар кўтарилди18 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 129,01 сўмдан (+37,79 сўм) ҳисобланади.@bankir

17 мар. 2026 г.21 400В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале
Банкир@bankir

❗️Кредит рекламаларида огоҳлантириш мажбурий бўладиДепутатлар "Реклама тўғрисида"ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга кўра, кредит рекламаларида қарзни тўлай олмаслик хавфи ҳақида мажбурий огоҳлантириш берилиши шарт қилиб белгиланмоқда. Бу матн реклама майдони ёки вақтининг камида 10 фоизини эгаллаши лозим.Маълумот учун, 2026 йилда аҳолига микроқарз ажратиш қарийб 50 фоизга кўпайган эди.@bankir

17 мар. 2026 г.22 600В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале
Банкир — пост в ТГ канале
Банкир@bankir

Европадан пул ўтказмалари кўпаймоқда2024-2025 йилларда Ўзбекистонга Европадан кириб келган пул ўтказмалари сезиларли ошди. Европа Иттифоқи мамлакатларида 2023 йилда 311 млн долларлик пул ўтказмалари келиб тушган. 2025 йилда эса бу кўрсаткич қарийб 2 баробар ўсиб, 563 млн долларга етди. Буюк Британия, Ирландия ва Туркиядан кириб келган ўтказмалар миқдори ҳам сўнгги йилларда сезиларли кўпайган. АҚШ ва Жанубий Корея билан ҳам бу тенденция давом этмоқда. Бу давлатларда ўртача ойлик иш ҳақи Россияга ( 1 200 доллар атрофида) нисбатан анча юқорироқ.Марказий банк ҳисоботи билан батафсил бу ерда.@bankirЕвропадан пул ўтказмалари кўпаймоқда2024-2025 йилларда Ўзбекистонга Европадан кириб келган пул ўтказмалари сезиларли ошди. Европа Иттифоқи мамлакатларида 2023 йилда 311 млн долларлик пул ўтказмалари келиб тушган. 2025 йилда эса бу кўрсаткич қарийб 2 баробар ўсиб, 563 млн долларга етди. Буюк Британия, Ирландия ва Туркиядан кириб келган ўтказмалар миқдори ҳам сўнгги йилларда сезиларли кўпайган. АҚШ ва Жанубий Корея билан ҳам бу тенденция давом этмоқда. Бу давлатларда ўртача ойлик иш ҳақи Россияга ( 1 200 доллар атрофида) нисбатан анча юқорироқ.Марказий банк ҳисоботи билан батафсил бу ерда.@bankir

17 мар. 2026 г.22 800В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале
Банкир@bankir

Доллар кўтарилади18 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼33-34 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқдаБанкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Infinbank — 12 075Asakabank — 12 070Garantbank — 12 070BRB — 12 060Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:Aloqabank — 12 100Octobank — 12 100OFB — 12 100Tengebank — 12 100@bankir

17 мар. 2026 г.23 000В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале
Банкир@bankir

⚡️Субсидияга ариза бериш бошланди Бугун, 16 март, соат 14:00 дан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш очилди. Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” орқали (мобил…Бир кишига қанча субсидия берилади? Президент фармонига кўра, 2026 йилда уй сотиб олиш учун 30 000 нафар ўзбекистонликка 2,7 трлн сўм субсидия бериш режа қилинган. Бу ҳар бир кишига ўртача ҳисобда 90 млн сўмдан тўғри келади. 17:00 ҳолатига кўра, ипотека кредити учун субсидияга 47 мингдан ошиқ ариза келиб тушган. Уларнинг аксарияти MyGov иловаси орқали.@bankir

16 мар. 2026 г.24 900В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале
Банкир — пост в ТГ канале
Банкир@bankir

Доллар кўтарилди17 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 091,22 сўмдан (+9,59 сўм) ҳисобланади.@bankir

16 мар. 2026 г.24 600В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале
Банкир@bankir

⚡️Субсидияга ариза бериш бошландиБугун, 16 март, соат 14:00 дан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш очилди. Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” орқали (мобил иловада ҳам) мустақил равишда ариза топшириш керак.Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин. Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:⏺МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 431 700 сўмдан 8 897 000 сўмгача — 10 балл;⏺МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 897 000 сўмдан 10 168 000 сўмгача — 5 балл.Тошкент шаҳрида эса қуйидагича: ⏺МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 431 700 сўмдан 10 168 000 сўмгача — 10 балл;⏺МҲТEКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 10 168 000 сўмдан 11 693 200 сўмгача — 5 балл. Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги — 20 балл. "Лабор-мигратион" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл.Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари — 5 балл.30 ёшгача бўлган ёшлар — 5 балл. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар) — 5 балл. “Тиббий ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтганлар — 5 балл. Субсидия қанча миқдорда берилади? 2024 йилдан бошлаб янги уйлар учун ипотека кредитларига субсидиялар қатъий белгиланган 30 млн сўм миқдорида тўлаб берилмоқда. Талабгор хоҳиши билан субсидия қуйидаги тартибда ҳам тўланиши мумкин: ⏺дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида;⏺фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига.2025 йил ва ундан кейинги йиллар дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса Марказий банкнинг асосий ставкасидан (14 фоиз) ошган қисмига тўланади.Ўзбекистонликларга субсидия асосида ип

16 мар. 2026 г.32 200В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале
Банкир@bankir

“Мадад инвест банк” номи расман ўзгармоқдаБанкнинг акциядорлари “Мадад инвест банк”нинг фирма номини ҳам Mybank дея ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилди. Банк 2024 йилдан бери Mybank бренди остида фаолият юритиб келаётган эди. 2025 йилда банкнинг фойдаси 8,9 млрд сўмни ташкил қилган.@bankir

16 мар. 2026 г.24 000В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале
Банкир@bankir

Доллар кўтарилади17 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼8-9 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқдаБанкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Asia Alliance Bank — 12 055Asakabank — 12 050Garantbank — 12 050BRB — 12 050Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:Anorbank — 12 090Tengebank — 12 090OFB — 12 090Octobank — 12 090@bankir

16 мар. 2026 г.24 400В Telegram
Банкир — пост в ТГ канале
Банкир — пост в ТГ канале
Банкир@bankir

Факторинг тобора бизнеснинг бир қисмига айланмоқда2025 йилнинг сўнгги икки ойида амалга оширилган факторинг хизматлари бутун бошли 2024 йилдаги факторингдан кўпроқ бўлди. 9,5 трлн сўмлик факторингнинг 93 фоизи банклар ҳисобига, 46 фоизи рақамли платформалар (Finmakon ва Ozplanet) ҳисобига тўғри келди. “Асакабанк” халқаро факторинг бўйича ҳам, маҳаллий факторинг бўйича ҳам етакчилик қилмоқда. Сабаби банкда ойлик дисконт ставкаси бошқаларга қараганда жозибадорроқ. Ўзи факторинг нима? Факторинг — бу тадбиркорларга ҳисоб-фактураларни дарҳол нақд пулга айлантириш имконини берувчи молиявий хизмат.Масалан, бирор компания махсулотини сотди ва шартнома бўйича 90 кундан кейин пул тушиши керак. Факторинг ёрдамида банкдан пулни дарҳол олиш мумкин.Факторинг хизматлари бозори шарҳи билан батафсил бу ерда танишинг.@bankirФакторинг тобора бизнеснинг бир қисмига айланмоқда2025 йилнинг сўнгги икки ойида амалга оширилган факторинг хизматлари бутун бошли 2024 йилдаги факторингдан кўпроқ бўлди. 9,5 трлн сўмлик факторингнинг 93 фоизи банклар ҳисобига, 46 фоизи рақамли платформалар (Finmakon ва Ozplanet) ҳисобига тўғри келди. “Асакабанк” халқаро факторинг бўйича ҳам, маҳаллий факторинг бўйича ҳам етакчилик қилмоқда. Сабаби банкда ойлик дисконт ставкаси бошқаларга қараганда жозибадорроқ. Ўзи факторинг нима? Факторинг — бу тадбиркорларга ҳисоб-фактураларни дарҳол нақд пулга айлантириш имконини берувчи молиявий хизмат.Масалан, бирор компания махсулотини сотди ва шартнома бўйича 90 кундан кейин пул тушиши керак. Факторинг ёрдамида банкдан пулни дарҳол олиш мумкин.Факторинг хизматлари бозори шарҳи билан батафсил бу ерда танишинг.@bankir

15 мар. 2026 г.26 500В Telegram

Похожие каналы