🇺🇿Банкир кундалиги

🇺🇿Банкир кундалиги

@bankirkundaligi

Банк-молия тизимидаги актуал канал.Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabarТижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonprМурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

69 797 подписчиков
ЕжедневноКачество: 100%🇷🇺 RUПоследний пост: 08.03.2026
Открыть в TelegramПоделиться в TG

Последние посты

🇺🇿Банкир кундалиги — пост в ТГ канале
🇺🇿Банкир кундалиги — пост в ТГ канале
🇺🇿Банкир кундалиги@bankirkundaligi

⚡️⚡️⚡️ҲОКИМИЯТ ВАКИЛЛАРИГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ▪️Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокимлиги бош мутахассиси ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, 1983 й.т. фуқаронинг яшаш хонадонига туташ бўлган, давлат захирасидаги 4 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали аукцион савдода ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.▪️ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Хўжайли тумани ҳокимлиги бош мутахассиси ҳамда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фермер хўжалик раҳбари ноқонуний равишда 250 млн сўмга сотишни режалаштирган 41,6 гектар ер майдонини давлат захирасига қайтармасдан ва аукцион савдоларига чиқармасдан хоразмлик тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ҳам ҳокимлик мансабдори қўлга олингани хабар берилган эди.👉 @bankirkundaligi 👈⚡️⚡️⚡️ҲОКИМИЯТ ВАКИЛЛАРИГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ▪️Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокимлиги бош мутахассиси ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, 1983 й.т. фуқаронинг яшаш хонадонига туташ бўлган, давлат захирасидаги 4 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали аукцион савдода ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.▪️ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Хўжайли тумани ҳокимлиги бош мутахассиси ҳамда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фермер хўжалик раҳбари ноқонуний равишда 250 млн сўмга сотишни режалаштирган 41,6 гектар ер майдонини давлат захирасига қайтармасдан ва аукцион савдоларига чиқармасдан хоразм

14 мар. 2026 г.34 800В Telegram
🇺🇿Банкир кундалиги — пост в ТГ канале
🇺🇿Банкир кундалиги — пост в ТГ канале
🇺🇿Банкир кундалиги@bankirkundaligi

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)БАНК КАРТАМНИ БЛОКЛАДИ, НЕГАЛИГИНИ БИЛОЛМАЯПМАНМени исмим Х. Хоразм вилояти, Урганч шаҳридан мурожаат қилаяпман. Мурожаатим ТБC банк тўғрисида. Мени ТБC банкдан олинган Салом пластик картамни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз 2026 йил 4 март куни блоклаб қўйган.ТБC банкни Call-марказига телефон қилсам, менга фақат телеграм орқали мурожаат қилиб пластик картамни блокдан чиқаришим мумкинлигини айтишди.Картам блокланганлигига мана 8 кун бўлди ҳали нима учун блоклашди. Қачон очиб беришади жавоб йўқ. ТБC банк бундай ҳолларда истеъмолчилар улар билан боғлана оладиган ва нима учун картасини блоклаганликларини сўрай оладиган тузукроқ тизим яратишларини сўраб қолардим.P.S.: Банк истеъмолчилари ҳуқуқларини Марказий банкдан туриб ҳимоя қилувчилар кўриб чиқар. Мурожаатчи шахсий маълумотлари расмийларга тақдим этилади.👉 @bankirkundaligi 👈

13 мар. 2026 г.31 300В Telegram
🇺🇿Банкир кундалиги — пост в ТГ канале
🇺🇿Банкир кундалиги — пост в ТГ канале
🇺🇿Банкир кундалиги@bankirkundaligi

🏠 Уй сотиб олишни режалаштираётганлар учун яхши янгилик!16 март куни соат 14:00 дан ипотека кредитлари бўйича давлат субсидиясига ариза қабул қилиш бошланади. Агробанкнинг “Хонадон Плюс” ипотека кредити субсидиядан фойдаланиб уй харид қилиш имконини янада қулайлаштиради.📌 Асосий шартлар:• Бошланғич тўлов — 15% дан• Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 380 млн сўмгача• Тошкент шаҳри учун — 480 млн сўмгача• Кредит муддати — 20 йилгача• Фоиз ставкаси — йиллик 17%🏦 Субсидия учун:• камида 30 балл тўплаш;• ижобий кредит тарихига эга бўлиш;• ариза берувчи ёки турмуш ўртоғи номида уй-жой мавжуд бўлмаслиги;• даромад белгиланган мезонларга мос бўлиши керак.📲 Ариза топшириш:• Давлат хизматлари марказлари• myGov мобил иловаси• my.gov.uz портали❗ Ариза топширишда OneID орқали Агробанкка кредит тарихини текширишга рухсат берилиши лозим.👉 @bankirkundaligi 👈

13 мар. 2026 г.33 200В Telegram
🇺🇿Банкир кундалиги — пост в ТГ канале
🇺🇿Банкир кундалиги — пост в ТГ канале
🇺🇿Банкир кундалиги@bankirkundaligi

Тасаввур қилинг: почта, файллар, чатлар, видеоқўнғироқлар ва пароллар менежери ҳамда календар— барчаси битта ойнада. Ва бирорта ҳам байт Ўзбекистон чегарасидан ташқарига чиқмайди. Бу — UzCloud Hub.Ичида нималар бор:➡️Маълумотлар мамлакат ичида.Серверлар жисмоний жиҳатдан Ўзбекистонда жойлашган. ЎРҚ-547 қонунига мувофиқлик платформага бошиданоқ сингдирилган, буни доим эсда сақлаш ёки алоҳида мутахассис ёллаш шарт эмас.➡️Тайёр E-IMZO интеграцияси. Ходимлар ҳужжатларни файлларни юклаб олмасдан ва бегона хизматларсиз тўғридан-тўғри Hub'нинг ўзида имзолайдилар. Ҳужжатлар дарҳол юридик кучга эга бўлади.➡️Кириш ҳуқуқлари тўлиқ сизнинг назоратингизда (IAM).Ҳуқуқларни бўлимлар бўйича тақсимланг, ишдан бўшаган ходимларни бир дақиқада тизимдан узиб қўйинг, махфий маълумотларни бегона кўзлардан асранг.Синаб кўрмоқчимисиз? Ариза қолдиринг, бир кун ичида тест муҳитини созлаб берамиз ва барчасини сизнинг реал жараёнларингизда кўрсатамиз.👉 @bankirkundaligi 👈

13 мар. 2026 г.28 800В Telegram
🇺🇿Банкир кундалиги — пост в ТГ канале
🇺🇿Банкир кундалиги@bankirkundaligi

⚡️Айтишларича, бироздан сўнг Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда. Кун тартиби: Халқ мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги даражага кўтариш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш тўғрисида.Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, Прокурорлар, Ички ишлар, Солиқ, Божхона, МИБ, Халқ қабулхоналари, ҳокимликларнинг мурожаатлар билан ишловчи ходимлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими, Электр, Газ, Сув, Ижтимоий ҳимоя, Хотин-қизлар, Ёшлар, Маҳалла уюшмаси бошқармаларибошлиқлари ва бошқа раҳбарлар билан бирга Марказий банк ҳамда барча тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.Маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари, солиқ ва ижтимоий ходимлар, маҳалла банкирлари ҳам иштирок этади.👉 @bankirkundaligi 👈

13 мар. 2026 г.32 900В Telegram
🇺🇿Банкир кундалиги — пост в ТГ канале
🇺🇿Банкир кундалиги@bankirkundaligi

🏦 Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари банкда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида “O‘zbekiston 24” телеканалида маълумот бердиЖорий йил 6 март куни “O‘zbekiston 24” телеканали ахборот дастурида Асакабанк фаолиятига бағишланган махсус лавҳа эфирга узатилди.Лавҳада Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари Шерзод Хайруллаев банкда коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни кучайтириш ва ички назорат механизмларини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусида режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.▪️Банк охирги йилларда очиқлик, шаффофлик ва комплаенс маданиятини кучайтириш бўйича банк тизимидаги фаол институтлардан бирига айланиб бормоқда. Банкда коррупциявий хавфларни камайтириш, ички назоратни кучайтириш ва замонавий бошқарув механизмларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам бежиз эмас.👉 @bankirkundaligi 👈

10 мар. 2026 г.41 500В Telegram
🇺🇿Банкир кундалиги — пост в ТГ канале
🇺🇿Банкир кундалиги@bankirkundaligi

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН УНДИРИЛГАН МОЛ-МУЛК ВА ЕР СОЛИҒИНИНГ 10 ФОИЗИ МАҲАЛЛАДА ҚОЛДИРИЛАДИЎзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сонли фармонига кўра,☑️ҳар бир маҳалладаги Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига қуйидаги маблағлар йўналтирилади:▪️жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизи;▪️маҳалла идоралари орқали кўрсатилган давлат хизматлари учун ундирилган йиғимнинг 10 фоизи;▪️маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳокими ёрдамчиси онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар, баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда;▪️маҳалланинг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинадиган маблағлар;▪️Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси тўғрисидаги низомда белгиланадиган бошқа маблағлар.Фармоннинг тўлиқ матни.👉 @bankirkundaligi 👈

10 мар. 2026 г.48 700В Telegram
🇺🇿Банкир кундалиги — пост в ТГ канале
🇺🇿Банкир кундалиги@bankirkundaligi

БУГУН ДАМ ОЛИШ КУНИБугун, банклар учун дам олиш куни. Шунингдек, қолган иқтисодий идоралар ва бошқа ташкилотлар учун ҳам дам олиш куни ҳисобланади.👉 @bankirkundaligi 👈

9 мар. 2026 г.36 600В Telegram
🇺🇿Банкир кундалиги — пост в ТГ канале
🇺🇿Банкир кундалиги — пост в ТГ канале
🇺🇿Банкир кундалиги@bankirkundaligi

🌷Азиз опам, меҳрибон синглим, жоним онам! Сизни «Халқаро хотин - қизлар» куни билан табриклаймиз.🥀Барча яхши тилакларингиз ижобат бўлсин.👉 @bankirkundaligi 👈

8 мар. 2026 г.57 100В Telegram

Похожие каналы