2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.@Buxgalteriya_malumotlar
BUXGALTERIYA MALUMOTLAR | БУХГАЛТЕРИЯ МАЬЛУМОТЛАР
@buxgalteriya_malumotlar
⭕Лицензияланган 1C дастури ( Венкон база) ва кулай хизматлар 📲 @Diyorbek7121⭕ Бухгалтерияга оид саволингиз борми ва унга йечим топа олмаябсизми унда бу гуруҳ айнан сиз учун 👉 @BUXGALTERIYA_1CC⭕ Тижорий хамкорлик учун👇: @HAMKORLIK_REKLAMA
Последние посты
ЯСҲ: агар жорий этилса — бюджет билан ҳисоб-китоб логикаси ўзгарадиЯгона солиқ ҳисобварағи ҳали жорий этилмаган. Аммо у жорий этилган тақдирда солиқ ҳисоб-китоблари тизими сезиларли даражада ўзгаради.Асосий жиҳатлар қуйидагича.1️⃣ Пеня ва ортиқча тўловҲозир:Агар бир солиқ бўйича қарз мавжуд бўлиб, бошқа солиқ бўйича ортиқча тўлов бўлса ҳам, пеня қарз суммасига алоҳида ҳисобланади. Ортиқча тўлов автоматик равишда ҳисобга олинмайди.Агар ЯСҲ жорий этилса:Барча солиқлар бўйича умумий сальдо ҳисобга олинади. Умумий сальдо ижобий бўлса, пеня ҳисоблаш учун асос бўлмайди. Бу пеня билан боғлиқ энг кўп учрайдиган муаммолардан бирини бартараф этади.2️⃣ Бир ҳисоб ўрнига бир нечта эмасҲозир:Айрим солиқлар (масалан, ижарадан ЖШДС, ўзини ўзи банд қилганлар учун АОС ва бошқалар) ҳар бир туман бўйича алоҳида тўланади. Хатоликларга бўлса техник қарздорликка олиб келади.Агар ЯСҲ жорий этилса:Тўлов ягона ҳисобварағига амалга оширилади. Кейин тизим маблағларни тегишли бюджетлар (туман, вилоят, республика) бўйича автоматик тарзда тақсимлайди. Бу техник хатоларни камайтиради ва бухгалтерия ишини соддалаштиради.3️⃣ Аризасиз зачётҲозир:Бир солиқ бўйича ортиқча тўлов ва бошқаси бўйича қарз мавжуд бўлса, зачёт амалга ошириш учун солиқ тўловчининг аризаси ёки солиқ органининг алоҳида ҳаракати талаб қилинади.Агар ЯСҲ жорий этилса:«Ягона сальдо» модели асосида ишланади ва амалда алоҳида зачёт тушунчасига эҳтиёж қолмайди.Бу ҳолда зачёт қилиш эмас, балки ягона баланс доирасида солиқ мажбуриятларини автоматик қоплаш механизми ишлайди.❗ Очиқ масала — манфий ҚҚСЯСҲ тизимида манфий ҚҚС қандай ҳисобга олиниши ҳозирча аниқ эмас.Икки вариант бўлиши мумкин:1️⃣ ҚҚС бўйича манфий сальдо умумий сальдога ортиқча тўлов сифатида киритилади.Бунда у солиқ мажбуриятларини камайтиради.2️⃣ Манфий сальдо камерал текширув якунлангунга қадар ҳисобга олинмайди.Бу ҳолда тасдиқлангунча у умумий сальдога таъсир қилмайди ва бошқа солиқлар тўлиқ ҳажмда тўланиши керак бўлади.Танланган модель бизнес учун реал касса юки ва қар

Ўзбекистон нархи кескин ўсишига қарамай 4 ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти экан.Жаҳон олтин кенгаши маълумотига кўра, Ўзбекистон Марказий банки январь ойида 9 тонна олтин сотиб олди. Натижада, мамлакатнинг олтин захиралари 399 тоннага етди.

Импорт қилинганда транспортга нақд тўланса солиқни ҳисоблашFOB (Free On Board): Сотувчи товарни кўрсатилган портда кемага юклаб қўйгач, барча харажатлар ва хавф-хатарлар (йўл кира, суғурта) харидорнинг зиммасига ўтади. Яъни эгалик хуқуқи сотиб олувчига ўтади.840 — бу валюта коди бўлиб, ҳисоб-китоблар АҚШ долларида амалга оширилаётганини англатади.42. Фактурная стоимость товара (Товарнинг фактура қиймати). Бу товарнинг инвойс (ҳисоб-фактура)даги қиймати.46. Статистическая стоимость (Статистик қиймат) — бу товарнинг божхона чегарасигача етиб келган умумий қиймати. Табиийки нақдга олиб келинганда фирмада ташиш хужжатлари бўлмайди. Бундай ҳолатда божхона Статистик қиймат ўз базасидаги 'энг хавфсиз ва баланд' деб ҳисобланган ўртача нархлар асосида шакллантиради.Фойда солиқни ҳисоблаш:1) 7468 - 5000 = 2468 доллар х курс 12979,13 = 32 032 492,84 сум2) 32 032 492,84 сум х ставка 15% = 4 804 873,93 сумⓂ️Buxgalterpro_uz@Buxgalteriya_malumotlar

🗓Календарь март 2026 (узб)

🗓Календарь март 2026 (рус)
2026-yildan Yagona QR-kod majburiy bo‘ladi2026-yil 1-yanvardan savdo va xizmat ko‘rsatish sohasidagi korxonalar bank tomonidan beriladigan yagona QR-kod orqali elektron to‘lov qabul qilishni yo‘lga qo‘yishi kerak.⚠️ 1-iyul 2026-yildan esa ushbu talab to‘liq majburiy tus oladi. Yagona QR orqali to‘lov qabul qilmaslik savdo qoidalarini buzish sifatida baholanadi.👉 Bu nimani anglatadi?• Har bir biznes bankidan yagona QR oladi• Barcha bank ilovalari shu QR orqali to‘lov qiladi• Naqd pulsiz aylanma va shaffoflik oshadi❓ Nima deb oʻylaysiz, bu tadbirkorlarimiz uchun qo’shimcha qulaylik taqdim etadimi yoki noqulayliklarga sabab bo’ladimi?💬 Fikr va mulohazalaringizni izohlarda yozib qoldiring!@Buxgalteriya_malumotlar
❗️Банклар ижтимоий пуллардан кредитни автоматик ечиб ололмайдиМарказий банкнинг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги 3030-сон низомига киритилган ўзгартиришларга кўра, 2026 йил 30 январдан янги талаб кучга кирди.Унга мувофиқ, тижорат банклари кредит қарздорлигини давлат томонидан ажратиладиган нафақа ва ижтимоий ёрдам маблағлари ҳисобидан ундириши тақиқланади.Бу дегани — фуқаронинг ижтимоий карта ҳисоб-варағига тушган нафақа, моддий ёрдам, болалар пули ва бошқа ижтимоий тўловлар энди кредит учун автоматик ечиб олинмайди.@Buxgalteriya_malumotlar
❗️9 март (душанба) барча учун дам олиш куни бўладиБу йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами якшанба – дам олиш кунига тўғри келмоқда. Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.Шу сабабли, 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармонига кўра, якшанбадаги дам олиш куни мос равишда 9 март — душанбага кўчирилди.Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар қуйидагича дам олишади:▪️ 7 март, шанба — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;▪️ 8 март, якшанба — байрам;▪️ 9 март, душанба — барча учун кўчирилган дам олиш куни. @Buxgalteriya_malumotlar
"Яширин сотувчи" ёхуд офис/ходимсиз, хеч қандай таваккалчиликларсиз чакана савдо қилишҲаммамиз дўконларга кирганда Клик, ПейМи, Узум оркали тулов қиламиз. Лекин бу у дўконга қандай таъсир қилишини, "яширин сотувчи" хақида ўйлаб кўрмаймиз.Масалан сиз 10 млн сўмга телефонни дўконнинг ПейМи ГО орқали тўладингиз. Иқтисодий/хуқуқий терминларни бир чеккага қўйиб, тушунтирсам, ПейМи ўртада туриб дўкондан 1% камига телефонни 9,9 млн сўмга "сотиб олади (хуқуқий жихати комиссионер)". Шу захоти олувчига 1% қўйиб "сотади". 2 сония ичида ПейМи 100 000 сўм даромад олади. Чакана савдода ойига 1 млрд оборот бўлса 10 млн сўм дегани.Бу савдо учун эса на офис, на омбор на сотувчи керак бўлди. Базан дўконларда шундай товарлар бўладики, харидорни ушлаб туриш учун олган бахосига 1-2% фойда қўйилади, ёки қўйилмайди хам (бир пайтлар сотувдаги тажрибамдан).Нима демокчиман?Бизнес егалари учун: Иложи борича касса аппарат орқали савдо қилинг. Шунда 1% ўзингизга қолади.Олувчилар учун: Агар дўкон танишингизники бўлса ва кўпроқ фойда кўришини истасангиз доимо ёнингизда картангизни олиб юринг.Негативчилар учун: Тўғри бундай қилинса, олувчиларга бироз ноқулайлик бўлади. Савдо хажми тушиши ҳам мумкин. Бундай қилишдан аввал фаолият/савдони яхшилаб таҳлил қилиш керак бўлади.