Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

@kunuzofficial

Kun.uz сайтининг расмий Telegram каналиO'zbekcha 👉 @kunuzРусский 👉 @kunuzruEnglish 👉 @kunuzenТезкор 👉 @kunonlineСайт: kun.uzМурожаат учун: @kunuzmurojaatРеклама: +998781137733

1 124 226 подписчиков
Несколько раз в деньКачество: 33%🇷🇺 RUПоследний пост: 14.03.2026
Открыть в TelegramПоделиться в TG

Последние посты

Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficial

Тошкентда 460 та бекат тадбиркорларга ижарага берилди – ҳокимиятБекатлар йирик лотларда аукционга чиқарилган, ғолиблар 6 йиллик ижара ҳуқуқини қўлга киритган. Улар бекатга реклама ўрнатишдан фойда кўради. Янги типдаги бекатларда дўконлар бўлмайди.Шаҳар ҳокими ўринбосари Абдураҳмон Бахтиевнинг айтишича, тадбиркорлар қатор мажбуриятларни олган: бекатда камера, фавқулодда ҳолатлар учун “SOS” тугма, ёритиш қурилмалари, имконияти чекланганларга махсус плитка ва пандусларни ўрнатиш шулар жумласидан.👉 https://kun.uz/kr/39763405Kun.uz расмий канали

15 мар. 2026 г.305 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficial

Кубада энергетик инқироз: намойишчилар Компартия офисига ҳужум қилдиШанбага ўтар кечаси электр энергияси ўчирилиши ва ёқилғи тақчиллигидан норози бўлган кубаликлар мамлакат марказий қисмидаги Морон шаҳрида Коммунистик партия офисига ҳужум уюштирди.👉 https://kun.uz/kr/74048106Kun.uz расмий канали

15 мар. 2026 г.301 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficial

АҚШ денгиз пиёдаларини юборяпти. Рус нефти яна бозорда | "Геосиёсат"Эронга тажовуз ортидан нефт нархининг кўтарилиши АҚШни Россияга нисбатан санкцияларни юмшатишга мажбур қилди, бу эса Европада хавотир уйғотяпти. Уруш тўхташидан ҳамон дарак йўқ: Пентагон Яқин Шарққа қўшимча денгиз пиёдаларини юбормоқчи, Трамп кейинги ҳафтага “жуда кучли зарбалар”ни ваъда қилди.Ортда қолган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафталигида.📱 Telegram'да кўриш📱 YouTube'да кўриш📱 ВКонтакте'да кўриш

15 мар. 2026 г.314 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficial

«Сити» деярли курашдан чиқди, Гулердан шедевр гол«Арсенал» сўнгги дақиқаларда муҳим ғалабага эришди, қаторасига иккинчи ўйинда дуранг ўйнаган «Сити» энди 9 очкога ортда қолмоқда. «Челси» яна ютқазди, «Реал»да йирик ғалаба. Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.📹 👉 https://kun.uz/kr/46787469Kun.uz расмий канали

15 мар. 2026 г.304 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficial

Президентнинг ИИВга эътирози, энергетик мустақиллик ва ўпирилган йўл — ҳафта дайжестиҚоидабузарлар Тошкентда 222 км/соат тезликда машина ҳайдади: бунинг учун жиноий жазо бўлиши керак.Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик кечикиши мумкин: ҳукумат 8 йилгача имтиёзли давр сўраяпти.Газ масаласи сиёсий кун тартибида: энергетик мустақилликни максимал таъминлаш вазифаси қўйилди.Давлатга нисбатан ишонч масаласи: президент интернетда видео чиқмагунча қимирламайдиган масъулларни танқид қилди.Тугаётган ҳафтанинг Ўзбекистонга оид энг муҳим хабарлари – Kun.uz дайжестида.📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

15 мар. 2026 г.352 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficial

АҚШ урушни тўхтатиши нимага боғлиқ?Доналд Трамп маъмурияти Эрондаги урушдан чиқишини бир нечта омиллар белгилайди, дейди сиёсий таҳлилчилар. Ҳамза Болтаевга кўра, АҚШдаги нарх-наволар ўсишидан ташқари, араб давлатлари ва Хитойнинг босими муҳим рол ўйнайди. Фарҳод Толиповнинг қайд этишича, ноябрдаги оралиқ сайловлар арафасида республикачилар орасида ҳам урушга қарши кайфият кучайиб боряпти.📹👉 ВИДEОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

14 мар. 2026 г.373 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficial

Хивада «Боқий шаҳар» концепцияси асосида янги ҳудуд барпо этиладиХива шаҳрида туризм ва халқаро тадбирлар инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Унга кўра, шаҳарда замонавий Congress Hall мажмуаси ҳамда тарихий Хива меъморчилиги услубида «Боқий шаҳар» барпо этилиши режалаштирилган.👉 https://kun.uz/kr/57188243Kun.uz расмий канали

14 мар. 2026 г.369 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficial

Мерц АҚШнинг Россия нефтига қарши санкцияларни юмшатишини қораладиГермания канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, Россияга қарши чекловларни юмшатишни G7 мамлакатларидан еттитасининг олтитаси нотўғри сигнал деб ҳисобламоқда. Германияда ҳукмрон коалиция ва мухолифат вакиллари ҳам Вашингтоннинг бу қадамини танқид қилди.👉 https://kun.uz/kr/26594851Kun.uz расмий канали

14 мар. 2026 г.362 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficial

Дўстликдан душманликкача – АҚШ ва Исроил Эронга неча марта ҳаво ҳужумларини амалга оширган?2026 йил 28 феврал куни бошланган ва давом этаётган ракета ва авиация зарбалари АҚШ ҳамда Исроилнинг Эронга қилган биринчи ҳужуми эмас. Тарихда бундай ҳодиса бир неча марта юз берган.Хўш, нега бир пайтлар Эрон билан дўстона алоқаларда бўлган АҚШ ва Исроил форс давлатига қасдлашиб қолади?📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

14 мар. 2026 г.360 000В Telegram
Kun.uz | Расмий канал@kunuzofficial

Шўрчидаги воқеа: апелляция суди қотилликни безориликка ўзгартирдиШўрчи деҳқон бозори. Одамлар кўз ўнгида қотиллик юз берди: ёнма-ён жойлашган ошхона эгаларининг жанжали ўлим билан тугади. Икки эркак ёқалашаркан, бирининг жияни кабоб сихини олиб чиқиб, тоғаси билан муштлашаётганнинг орқа курагига санчди ва уни ўлдирди. Суд тоғани 15,5, жиянни 9,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

14 мар. 2026 г.351 000В Telegram

Похожие каналы