❗️ 1 апрелдан эскроу хизматлари учун комиссиялар тартиби ўзгарадиМарказий банк ахборот хизмати 1 апрелдан эскроу тизими орқали амалга ошириладиган битимлар бўйича комиссиялар ҳақида маълумот берди.✅Кўчмас мулк бўйича: комиссия базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан ошмайди (яъни 206 000 сўмгача).✅Автотранспорт воситалари бўйича: комиссия базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизидан ошмайди (яъни 103 000 сўмгача).🗣Агар харидор ва сотувчига битта банкда хизмат кўрсатиладиган бўлса — комиссия фақат бир марта олинади. Агар улар турли банкларда бўлса — ҳар бир банк комиссиянинг ярмидан ошмаган қисмини олади.🗣Агар битим амалга ошмаса ёки бекор қилинса — эскроу ҳисобварағидаги маблағ харидорга қайтарилади.📌Ушбу белгиланган максимал комиссиялар фақат давлат улуши мавжуд тижорат банкларида амал қилади. Бошқа тижорат банкларида эса комиссия миқдори банкнинг ички тариф сиёсатига мувофиқ белгиланади.Каналга қўшилиш 👈Facebook | Instagram | Медиабанк
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
@rasmiy_xabarlar_official
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.Ҳамкорлик учун: @Rasmiy_aloqabot
Последние посты
Солиқ қарзи борлар светсиз қоладими? — йўқ, фақат тўловга чеклов қўйилиши мумкинИжтимоий тармоқларда “ер ва мол-мулк солиғидан қарзингиз бўлса, светга пул тўлолмайсиз” деган мазмундаги видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Солиқ қўмитаси расмий баёнот берди.Қўмитага кўра, “пул бўлса ҳам свет ўчирилади” деган гаплар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.☑️ Маълум қилинишича, 16 апрелдан Наманганда янги тизим синов тариқасида жорий этилади, лекин бу ерда электр энергиясини ўчириш назарда тутилмаган, яъни свет ўчирилмайди.☑️ Шу билан бирга, агар фуқарода 1 млн сўмдан ортиқ солиқ қарзи бўлса ва огоҳлантиришларга қарамай тўламаса, унга нисбатан электр энергияси учун тўлов қилишга вақтинча чеклов қўйилиши мумкин.☝️Муҳими, ушбу чеклов барча фуқароларга нисбатан қўлланилмайди, яъни ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотган оилалар, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар ҳамда бошқа имтиёзли тоифалар учун бу чеклов татбиқ этилмайди ва уларга нисбатан амалдаги имтиёзлар сақланиб қолади.Ҳозирги маълумотларга кўра, Наманганда 1 млн сўмдан ортиқ солиқ қарзи бор фуқаролар сони қарийб 46 минг нафарни (8%) ташкил этади. Ушбу тизим ҳозирча фақат Наманганда синов тариқасида жорий этилади, кейинчалик уни бошқа ҳудудларга татбиқ этиш бўйича қарор қабул қилиниши мумкин.Каналга қўшилиш 👈Facebook | Instagram | Медиабанк
Шавкат Мирзиёев янги “Hyundai Rotem” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездида Самарқанд шаҳридан Нарпай туманига келди.Буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди номи билан аталган ушбу поезд мамлакатимизга етказиб берилиши режалаштирилган олтита “Hyundai Rotem” поездларидан биринчиси. Поезд етти вагондан иборат, соатига 260 километргача тезликда ҳаракатлана олади.Поезднинг узунлиги 175 метрни, сиғими эса учта – ВИП, бизнес ва эконом тоифаларида 390 нафарга яқин йўловчини ташкил этади.Яқин орада “Жалолиддин Мангуберди” поезди Тошкент – Урганч – Хива йўналиши бўйлаб қатнай бошлайди. Қатнов вақти 7 соатни ташкил этиши кутилмоқда.Каналга қўшилиш 👈Facebook | Instagram | Медиабанк
Тошкент шаҳрида март–апрель–май ойларида режали асосда совуқ сув ўчирилади. Асосий муддатлар:— 30 март – 1 апрель: Учтепа, Шайхонтоҳур, Яшнобод— 1–3 апрель: Яккасарой, Чилонзор, Сергели— 2–3 апрель: Олмазор— 6–8 апрель: Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Бектемир, Сергели, Янгиҳаёт, Миробод— 8–10 апрель: Юнусобод, Чилонзор— 13–16 апрель: Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яшнобод, Яккасарой, Миробод— 20–24 апрель: Юнусобод, Шайхонтоҳур, Сергели, Янгиҳаёт— 27–30 апрель: Учтепа, Чилонзор, Мирзо Улуғбек, Миробод, Юнусобод— 4–13 май: Олмазор, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Яшнобод, Сергели, Учтепа туманларида совуқ сув бўлмайди. Сув ўчирилган ҳудудларга махсус сув ташувчи машиналар юборилади.Батафсил рўйхат. Каналга қўшилиш 👈Facebook | Instagram | Медиабанк

Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 2025 йил 20 мартда 0,5 фоиз бандга кўтарилган ва 14 фоиз даражасида белгиланган эди. Каналга қўшилиш 👈Facebook | Instagram | Медиабанк
#Istemolchi_insideИнсайд дайжести: дори воситалари ва дорихоналар фаолияти бўйича📍Бухоро вилоятиРецептда йўқ дори сотилган ҳолат аниқланди;📍Фарғона вилоятиБиологик фаол қўшимча дори деб сотилган ҳолат аниқланди;📍 Наманган вилоятиШифокор маслаҳатисиз дори истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарли;📍Тошкент вилояти Дорихона фаолияти юзасидан огоҳлантириш берилди; 📍Сурхондарё вилоятиИстеъмолчи фойдасига 1 050 000 сўм ундирилган пул қайтарилди.Каналга қўшилиш 👈Facebook | Instagram | Медиабанк

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради.Икки кунлик сафар давомида жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш, янгиларини ишга тушириш режалаштирилган.Шунингдек, давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.Каналга қўшилиш 👈Facebook | Instagram | Медиабанк

📅 18 март ҳолатига хорижий валюталар курслариЎзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра: 1 АҚШ доллари – 12 129.01 сўм (+37.79)1 евро – 13 968.98 сўм (+124.53)1 Россия рубли – 147.99 сўм (−1.17)1 фунт стерлинг – 16 175.25 сўм (+156.80)1 юань – 1 761.17 сўм (+7.85)1 Қозоғистон тенгеси – 25.28 сўм (+0.32)———————💵 Бугун қайси банкларда доллар айирбошлаш қулайроқ?🏦 Долларни энг қиммат сотиб олаётган банклар (TOP-10):Pоytaхt bank – 12 110 сўмGarant bank – 12 110 сўмAsakabank – 12 110 сўмAsia Alliance Bank – 12 105 сўмMKBank – 12 100 сўмO‘zbekiston Milliy banki – 12 100 сўмInfinbank – 12 090 сўмTuron bank – 12 080 сўмHamkorbank – 12 080 сўмIpak Yo‘li Bank – 12 080 сўм🏦 Долларни энг арзон сотаётган банклар (TOP-10):Octobank – 12 130 сўмOrient Finans Bank – 12 140 сўмAloqabank – 12 140 сўмO‘zsanoatqurilishbank – 12 150 сўмO‘zbekiston Milliy banki – 12 160 сўмXalq banki – 12 160 сўмAgrobank – 12 160 сўмTenge Bank – 12 160 сўмKapitalbank – 12 170 сўмBRB – 12 170 сўмbank.uz валюта курслари мониторинги асосида.Каналга қўшилиш 👈Facebook | Instagram | Медиабанк

❗️Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?🔰 Байрамлар муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:🔹 20 март (жума) – Рамазон ҳайити куни – барча учун дам олиш куни;🔹 21 март (шанба) – Наврўз байрами куни – барча учун дам олиш куни;🔹 22 март (якшанба) – дам олиш куни;🔹 23 март (душанба) - 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун иш куни.Каналга қўшилиш 👈Facebook | Instagram | Медиабанк

🕌 Бутун дунё тилига тушган янги маърифат гавҳариТошкентда дунёдаги интиқлик билан кутилган музейлардан бири сифатида эътироф этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ниҳоят расман очилди. Қайд этиш керакки, нуфузли National Geographic нашри ушбу марказни 2026 йилнинг олтита асосий музей кашфиётлари рўйхатига киритган.Бу шунчаки чиройли гумбазли бино эмас. Бу маскан - тарих жонланадиган жой. Бу ерда асосий зиёратгоҳлардан бири - Қуръонининг VII асрга оид Усмон нусхасининг асли, шунингдек, икки мингдан ортиқ бошқа ноёб қўлёзмалар сақланади. Аммо энг қизиғи, Марказ қадимийлик ва келажакни ўзида мужассам этган: сунъий интеллект ва виртуал реаллик (VR) технологиялари ёрдамида ташриф буюрувчилар том маънода тарих саҳифалари бўйлаб "сайр қилишлари" ва буюк аждодларимиз қандай яшагани ва ижод қилганини кўришлари мумкин бўлади.Нафақат иқтисодий, балки маданий-маърифий жиҳатдан бутун минтақада ўз нуфузини ошириб бораётган Янги Ўзбекистон учун бундай улкан марказнинг очилиши катта аҳамиятга эга. Бу бизнинг жаҳон фани ва маданиятига қўшган ҳиссамиз рамзидир. Марказга катталар ҳам, болалар ҳам ташриф буюриб, ўз юрти билан фахрланади. Ислом цивилизацияси маркази ўтмишдаги алломаларимиз бутун дунёда тиббиёт, астрономия, математика, география каби кўплаб фан соҳалари ривожига қандай таъсир кўрсатганини намойиш қилувчи бетакрор маданий-маърифий маскан бўлиб қолиши шубҳасиз.Каналга қўшилиш 👈Facebook | Instagram | Медиабанк🕌 Бутун дунё тилига тушган янги маърифат гавҳариТошкентда дунёдаги интиқлик билан кутилган музейлардан бири сифатида эътироф этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ниҳоят расман очилди. Қайд этиш керакки, нуфузли National Geographic нашри ушбу марказни 2026 йилнинг олтита асосий музей кашфиётлари рўйхатига киритган.Бу шунчаки чиройли гумбазли бино эмас. Бу маскан - тарих жонланадиган жой. Бу ерда асосий зиёратгоҳлардан бири - Қуръонининг VII асрга оид Усмон нусхасининг асли, шунингдек, икки мингдан ортиқ бошқа ноёб қўлёзмалар сақланади. Аммо энг қизиғи, Марказ қади