🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
#eslatma #qabrЭЙ ҚАБР АҲЛИАли ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қабристонга келиб унинг аҳлига юзланган ҳолда дедилар:– Ассалому алайкум, эй қабр эгалари! Сизга тинчлик-омонлик ва Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! Сиз ўз дунёйингиз янгиликларидан хабар берасизми ё биз ўзимизникидан айтайликми?Бунга жавобан бундай овоз эшитилди:– Сизга ҳам омонлик ва Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! Биздан сўнг нималар бўлгани ҳақида аввал сиз гапириб беринг!Шунда ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтдилар:– Мулкингиз тақсимланди, хотинингиз эрга тегиб, болаларингиз етим бўлишди, мустаҳкам уйларингизга душманларингиз кириб, жойлашиб олишди. Бизда шунақа янгиликлар. Сиздачи? Яна ўша овоз жавоб қайтарди:– Кафанларимиз адо бўлди, сочларимиз тўкилиб, баданларимиз бўлакларга бўлинди, кўзларимиз, бурунларимиз ёноқларимиздан оқиб тушиб, чириб кетди. Дунёда не қилган бўлсак, бу ерда ўшанга яраша (муқобили)ни топдик, ўзимиздан сўнг қолдирган дунёларимиз учун эса, ҳасратдамиз. Қилган ишларимизнинг тутқунларимиз.♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).✅ Салавот айтсангиз...🌷Ғам-ташвишлар кетади...🌹Гуноҳлар мағфират қилинади...🌷Қалблар юмшайди...🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...🌷Дуолар ижобат бўлади...🌹Касалликларга шифо бўлади...🌷Шафоатга муяссар бўлинади...🌹Фақирлик кетади...🌷Руҳ покланади...🌹Жон беришда енгиллик бўлади...🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади...🌹Сиротдан осон ўтилади...🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!♻️ Тарқатингhttps://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху. Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин! Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!АлҳамдулиллаҳСубҳанАллоҳАллоҳу АкбарЛа илаҳа иллолоҳ.♻️ Улашингhttps://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
#salavot #ğam_taşviş #barakaПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺГА САЛАВОТ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИИмом Суютий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ризқни кўпайтиради, баракани зиёда қилади, ҳожатларни қондиради, ғам-ташвиш ва барча қайғуларни кетказади".Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Агар Аллоҳ бир бандасига яхшиликни истаса, унинг тилини Муҳаммад алайҳиссаломга салавот айтишни осон қилади".Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар бўлсин.✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли♻️ Улашингhttps://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
🕌 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким Аллоҳга эртага мусулмон ҳолида йўлиқишни хоҳласа улар билан чақириладиган бу беш намозни вақтида адо қилсин. Аллоҳ пайғамбарингизга ҳидоят йўлини берди. У (намоз) ҳидоят йўлидандир".♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
#rõza #şavvol #sunnatШАВВОЛ ОЙИ ТУГАШИГА ОЗ ҚОЛДИ!Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).Бугун милодий ҳисоб бўйича 2026 йил 10 апрель, ҳижрий санада эса Шаввол ойининг 22 санаси. Тахминан яна 7 кундан кейин Шаввол ойи ҳам ўз ниҳоясига етади. Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни унутмадингизми? Ёдингиздан кўтарилган бўлса эслатиб қўйишни лозим деб топдик. Зеро, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:"Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур" (Зориёт сураси, 55-оят).Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади", дедилар (Имом Муслим ривояти).Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилади:"Ким бир яхшилик келтирса, унинг учун ўн баробари бор. Ким бир ёмонлик келтирса, у фақат қилганига яраша жазоланур. Ва уларга зулм қилинмас" (Анъом сураси, 160-оят).Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади", деганлар (Имом Табароний ривояти).Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!♻️ Тарқатингhttps://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. 🕌 ЖУМА МУБОРАК!📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).🤲 Аллоҳ барчамизга ушбу кунни хайрли ва барокатли қилсин!♻️ Улашингhttps://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy